Актуальные проблемы современной науки: тезисы докладов IX Международной научно-практической конференции (Санкт-Петербург - Астана - Киев -Вена, 29 июня 2016)
Социологические науки
МУХАММАДИХОН ИСРАИЛОВИЧ ИСМАИЛОВ
Ижтимоий фанлар кафедраси профессори,
АБДУЛБОКИ АБДУЛАХАТОВИЧ ХАКИМОВ
Ўзбекистон тарихи кафедраси мудири, доцент,
НИГОРА ТУРДАЛИЕВНА АБДУЛЛАЖАНОВА
Ўзбекистон тарихи кафедраси ассистенти
Наманган муҳандислик педагогика институти
Наманган шаҳри, Наманган вилояти, Ўзбекистон
ИНСОН ВА ЖАМИЯТ ХАВФСИЗЛИГИ – ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАРНИНГ МУАММОСИ СИФАТИДА
Summary. This paper is about function of social-humanitarian sciences and their role in providing security of human and society. The authors give conclusion in the phone of global world.
Keywords: social life, factor, society, universal, state, globalization, human, social-humanitarian sciences, problem, sociosphere.
Ҳозирги замон ижтимоий-гуманитар фанларининг асосий объекти инсон ва жамиятнинг яхлитлик парадигмаси асосида фаолият кўрсатувчи ўзига хос система, яъни социосферадан иборат эканлигидир. Социосфера бир бутун система бўлса, унинг таркибий қисмларидан бири антропосферадир. Антропосферада эса ўз олдига олийжаноб миллий ва умуминсоний қадриятлар тизимини ўзида мукаммал даражада инъикос эттирган инсонлар фаолият кўрсатади. Социосферадаги хавфсизлик, барқарорлик даражаси унинг асосини ташкил этувчи антропосферадаги инсонларнинг онгли мақсадга мувофиқлик фаолиятлариниг қай даражада турганлигига боғлиқ.
Маълумки, социосфера ўзига хос динамик тарзда ўзгариб турувчи социал системадир. Унда инсонлар фаолияти билан боғлиқ беқарорлик ва барқарорлик, стихиялилик ва онглилик, субъективлик ва оъективлик, сунъйилик ҳамда табиийлик муносабатлари билан боғлиқ зиддиятли жараёнлар планетар масштабда мавжуд бўлиб турибди. Инсон ва жамият социосферанинг, қолаверса ҳозирги замон ижтимоий-гуманитар фанларнинг асосий субъекти ҳамда объекти сифатида майдонга чиқади.
Ижтимоий гуманитар фанлар блокининг асосий мақсади – инсонлар фаолиятидаги онгсизликни онглиликка, беқарорликни эса барқарорликка айлантириш механизмларини топиш, у билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишдир. Чунки ижтимоий-гуманитар фанларнинг бутун фаолияти, уларнинг диққат маркази объектив маънода инсон ва жамиятнинг хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, бунда жамият аъзолари бўлган инсонлардаги хилма-хил субъектив ҳолатлар социосферада турлича намоён бўлиши мумкин. Агар социосферадаги инсонлар фаолияти билан боғлиқ субъектив мақсадлар ва объектив жиҳатлар адекват ҳолатда бўлса, унда ижтимоий-гуманитар фанларнинг муаммоларидан бири бўлган инсон ва жамият хавфсизлигини таъминлашга тааллуқли позитив, яъни ижобий ечимлар шакллана боради.
Бизнинг фикримизча, асосий мақсад инсон ва жамият хавфсизлиги ҳақида борар экан, фикр юритилган тушунчанинг аниқ феноменини аниқлаб олиш мақсадга мувофиқдир. Бу ҳақда турли манбааларда хилма-хил муносабатлар берилган[1. Б.6; 2. Б.18; 4. Б.82; 5. Б.23; 6. Б.181; 7. Б.14]. Хавфсизлик тушунчаси билан боғлиқ юқори тадқиқотларнинг фикрларини қувватлаган ҳолда бу борада президентимиз И.А. Каримовнинг асослаб берган қуйидаги фикрлари ҳар томонлама эътиборга молик эканлигини таъкидламоқчимиз: “Хавфсизлик – узлуксиз ҳолатдир, ҳадсиз–ҳудудсиздир[1, Б.11.] ”.
Билдирилган муносабатда фалсафий маънода ҳавфсизлик тушинчасини бир бутун яхлит тизим сифатида талқин этилганлигини пайқаш қийин эмас. Фикр юритилаётган тушунча кенг қамровли бир бутун яхлит тизим сифатида, ўз навбатида бир-бирлари билан узвий диалектик алоқадорлик ва боғланишда бўлган қатор қисмлардан ташкил топади. Яъни уларга: миллий хавфсизлик, инсон хавфсизлиги, шахс хавфсизлиги, жамият хавфсизлиги, сиёсий хавфсизлик, ҳарбий хавфсизлик, чегаралар хавфсизлиги, ахборот хавфсизлиги, интеллектуал хавфсизлик, иқтисодий хавфсизлик, ижтимоий хавфсизлик, экологик хавфсизлик, техникавий хавфсизлик, ғоявий –мафкуравий хавфсизликлар киради. Бутун ва қисм категорияси орасидаги диалектик муносабатдан келиб чиқиб фикр юритилаётган қисмлардаги ҳолатлар ўз-ўзидан бутун ҳолатда ўз ифодасини топиши табиийдир. Нисбий маънода хавфсизликка қуйидагича таъриф бериш мумкин: “хавфсизлик тушунчаси бир неча ўзаро диалектик маънода бир-бирлари билан узвий боғланган қисмлар орасидаги кетма–кетлик ҳамда тартибли ҳолатларни ўзида мужассамлаштирган доимий ҳаракатдаги фаолият сифатидаги қайд этиш мумкин.
Ана шу асосда ҳар бир ижтимоий гуманитар фан ўз тадқиқот объектидан келиб чиқиб инсон ва жамият хавфсизлигини таъминлашга, у билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга ўз ҳиссаларини қўшишлари объектив заруриятдир. Бунинг учун бутун ижтимоий-гуманитар фанлар арсенали биологик мавжудот бўлган одамни биоижтимоий феноменга, яъни инсонга айлантириш билан боғлиқ кенг қамровли, ўзига хос мураккаб жараёнларни ҳал этиш борасида муттасил, тизимли асосда фаолият олиб боради. Сайёрамизда юз бераётган турли-туман беқарор ҳолатлар, хавфсизликка таҳдидлар социосферада мавжуд бўлган айрим инсонларнинг ноўрин фаолиятлари натижасидир. Бу фаолиятлар айрим мамлакатлардаги ижтимоий деградация жараёнларининг чуқурлашиб бораётганлиги, камбағаллашув, тўйиб овқатланмаслик, саводсизлик каби муаммолар билан боғлиқлиги жаҳоннинг нуфузли ташкилотлари томонидан эътироф этилмоқда. Уларни ўз вақтида ҳал этиш инсониятнинг турмуш тарзини, айниқса, кам тараққий этган мамлакатларда ижобий томонга буриб юбориш йўлини излаш социосферадаги халқаро муносабатларнинг долзарб муоммолардан бири бўлиб ҳисобланади.
Ҳар бир минтақадаги хавфсизлик ва барқарорлик ўша жойдаги инсонларнинг ижтимоий, маданий ва маиший муаммоларининг қай даражада ҳал этилганлиги ҳамда улар фаолиятидаги аҳлоқий–маънавий меъёрлар билан боғлиқ фаолиятларга бевосита алоқадордир.
Шунинг учун ҳам ижтимоий-гуманитар фанлар социосферанинг асосий объекти ва субъекти бўлган инсонларни ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш, бунда, биринчи навбатда, оиладаги тарбияга, сўнгра маҳалла институти ҳамда тарбия масканларининг барча бўғинларида таъминлашнинг тарбиявий қирраларига устувор масала сифатида қараш орқалигина мақсадга эришиш мумкинлигини асослайди. Фикр юритилаётган бўғинларда лоқайдлик ва бепарволик ҳукм суриб, аҳлоқий ва маънавий меъёрлар заиф бўлса, ўша жойда нотинчлик, беқарорлик мавжуд бўлиб тураверади. Уларни бартараф этиш, хавфсизлик ва барқарорликни тўла таъминлаш учун социосферада локал, регионал ҳамда глобал даражадаги таълим–тарбия ишларини, инсонларда у билан боғлиқ аҳлоқий-маънавий фаолиятларни юксак даражага кўтариш, биосферани ноосферага айлантириш жараёнларини жадаллаштириш талаб этилади. Хулоса қилиб айтганда, ижтимоий-гуманитар фанларнинг ҳозирги замон фанлари билан юқори даражага инсон ва жамият хавфсизлигини таъминлаш муамолларини ҳал этиш нуқтаи назаридан туташуви, фанлараро илмий билимлар синтези ҳамда интеграциясининг кучаюви, пировард натижада қўйилган мақсадга эришувда устувор аҳамият касб этади.
Адабиётлар