Аннотация: В статье приведена эффективность внедрения АСКУЭ в системе электроснабжения.
Ключевые слова: система АСКУЭ, учет электроэнергии, эффективность, энергосбережение.
Техника фанлари
УДК 621.313
Мамаджанов Абдушохид Бахромжанович
Наманган муҳандислик педагогика институти, Электроэнергетика кафедраси ассистенти
Шарипов Фарход Фазлитдинович
Наманган муҳандислик педагогика институти, Электроэнергетика кафедраси ассистенти
Мамаджанов А. Б.
ассистент кафедры “Электроэнергетика”, Наманганский инженерно-педагогический институт
Шарипов Ф. Ф.
ассистент кафедры “Электроэнергетика”, Наманганский инженерно-педагогический институт
Mamadzhanov A. B.
assistant of the department "Electric Power Engeneering", Namangan Engineering Pedagogical Institute
Sharipov F. F.
assistant of the department "Electric Power Engeneering", Namangan Engineering Pedagogical Institute
ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИГА ЭНЕРГИЯ НАЗОРАТИ ВА ҲИСОБЛАШНИНГ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ САМАРАДОРЛИГИ ҲАҚИДА
ОБ ЭФФЕКТИВНОСТИ ПРИ ВНЕДРЕНИИ АВТОМАТИЗИРОВАННОЙ СИСТЕМЫ КОНТРОЛЯ И УЧЕТА ЭЛЕКТРОЭНЕРГИИ (АСКУЭ) В СИСТЕМЕ ЭЛЕКТРОСНАБЖЕНИЯ
EFFICIENCY IN THE INTRODUCTION OF AUTOMATED SYSTEM OF CONTROL AND ACCOUNTING OF ELECTRIC POWER SUPPLY SYSTEMS
Аннотация: Мақолада электр таъминот тизимида АСКУЭ ни жорий этишнинг самарадорлиги келтирилган.
Калит сўзлар: АСКУЭ тизими, электр энергияни ҳисоблаш, самарадорлик, энергия тежамкорлик.
Аннотация: В статье приведена эффективность внедрения АСКУЭ в системе электроснабжения.
Ключевые слова: система АСКУЭ, учет электроэнергии, эффективность, энергосбережение.
Summary: The article describes the efficiency of the introduction of the automated monitoring systems and the account of the electric power in the electricity system
Key words: system of automated control and accounting of electric power (SASAEP), electricity accounting, efficiency, energy saving.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг "Иктисодиётнинг реал сектори корхоналарини кўллаб-кувватлаш, уларнинг баркарор ишлашини таъминлаш ва экспорт потенциалини кўпайтириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар, шахарлар ва кишлоклар истеъмолчилари томонидан электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат килиш тизимини такомиллаштириш максадида Вазирлар Махкамаси карор кабул килган. Унда:
- электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизимини бўйича бошланғич лойихалар амалга оширилиши;
- электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш инвестиция лойихаси ишлаб чикилганлиги кўрсатиб ўтилган.
- электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида хўжалик юритувчи субъектларга электр энергиясини хисобга олишнинг замонавий электрон асбобларини ўрнатиш белгиланган;
- электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида маиший истеъмолчиларга электр энергиясини хисобга олишнинг замонавий электрон асбобларини ўрнатиш белгиланган ва бунган мос режа тасдикланган. Белгилаб кўйилган:
- маиший истеъмолчиларга электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизимига уланадиган электр энергиясини хисобга олишнинг мавжуд асбобларини алмаштириш ва замонавий электрон асбобларини ўрнатиш "Ўзбекэнерго" ДАК корхоналарининг ўз маблағлари хисобига амалга оширилади;
- хўжалик юритувчи субъектларга электр энергиясини хисобга олишнинг мавжуд асбобларини алмаштириш ва замонавий электрон асбобларини ва аппарат комплексларини ўрнатиш уларнинг ўз маблаглари хисобига амалга оширилади;
- Электр энергияси истеъмолини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган хак доирасида электр таъминоти бўйича икки томонлама шартнома асосида амалга оширилади.
Ушбу қарор юзасидан, биринчи навбатда, замонавий ресурс ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ҳисобидан иқтисод қилиш тартибини қатъийлаштириш кўзда тутилмоқда. «Ўзбекэнерго» давлат аксиядорлик компаниясидан маълум қилишларича, мазкур тармоқда энергия тежайдиган технологияларга катта эътибор қаратилмоқда. Ҳозир электр энергиясини истеъмол қилишни автоматлаштирилган ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизими босқичма-босқич жорий қилинмоқда [1-3].
Мамлакатимизнинг йирик ишлаб чиқариш ва илмий-техника салоҳиятига эга энергетика тармоғи иқтисодиётни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Энергетика тармоғининг асосий стратегик вазифаси мамлакатимиз иқтисодиёти ва аҳолисини самарали, ишончли, сифатли энергия билан таъминлашдир. Шу боис иқтисодиётни зарур энергия қуввати билан таъминлаш биринчи даражали масала бўлиб, бу ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, замонавий электр техника ускуналари, янги технологиялар, ахборот-ўлчов техникасини жорий қилиш орқали энергияни тежаш чора-тадбирларини амалга оширишни тақозо этади. Янги технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш ва мавжуд энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни назарда тутадиган энергияни тежаш сиёсатини изчил амалга ошириш ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини камайтириш, иқтисодиёт тармоқларида техник-иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш имконини беради [2].
Ушбу муҳим вазифаларни бажариш мақсадида «Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси ва Чехиянинг «Ineson Power-Sitronics» компаниялари консорсиуми ўртасида Ўзбекистонда электр энергиясини истеъмол қилишни автоматлаштирилган ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини амалга ошириш бўйича стратегик шериклик тўғрисида меморандум имзоланди. Корхоналар, хўжалик субъектлари ва маиший истеъмолчиларга ушбу тизимни жорий қилиш технологик йўқотишларни камайтириш, барча электр ресурсларини етказиб бериш тизими бўйича аниқ ҳисоб-китоб олиб боришни таъминлайди. Тизимнинг қулай ишлаш тартиби ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишни яхшилаш имконини беради. Лойиҳани бир йил давомида амалга ошириш мўлжалланган бўлиб, унинг қиймати 34,8 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Мазкур лойиҳа йилига 2,75 миллиард киловатт-соат электр энергиясини тежаш ҳамда ҳар йили 1,9 миллион тонна CO- буғхона газларини қисқартириш имконини беради. Тежалган энергия қиймати йилига 125 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
«Ўзбекэнерго» ДАК фаолиятини такомиллаштириш ва истеъмол қилинаётган электр энергияси ҳисоби интизомини мустаҳкамлаш қўшимча чора-тадбирлари» тўғрисидаги қарорга кўра, 2012-2017 йилларда, халқаро молия муассасаларининг молиявий кўмагида, Тошкент шаҳрида, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Наманган ва Тошкент вилоятларидаги жисмоний ва юридик шахсларда замонавий электр ҳисоблаш қурилмаларини Электр энергияни назорат қилиш ва ҳисоблаш автоматлаштирилган тизими (ЭНҲАТ) татбиқ этилмоқда. Шу ўринда «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан энергия назорати ва ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш бўйича ташкилий тузилма яратилган [3].
«Электр энергиясини назорати ва хисоблашнинг автоматлаштирилган тизими»(АСКУЭ)ни ташкилий тузилмаси
Расм-1. «Наманган ҲЭТК» АЖ да АСКУЭ ни жорий этишнинг блок схемаси.
Расм-2. Энергия назорати ва ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизимлари(АСКУЭ)ни принципиал схемаси.
Электр энергия истеъмолчиларида мавжуд эски ҳисоблагичларни замонавий кўп функцияли электрон ҳисоблагичларга алмаштириш ва электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)га улаш энергия таъминоти корхоналарининг иқтисодий ҳолатини яхшилайди. Электр энергиясини аниқ ва тўғри ҳисобга олиш, энергиядан самарали ва оқилона фойдаланиш даражасини оширади, ҳамда истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан самарасиз ва беҳуда фойдаланилишнинг олди олинади. Бу эса ўз навбатида, республикамизнинг энергетик салоҳиятини янада ошириш имкониятини яратади ва давлат бюджетига катта миқдорда фойда келтиради.
Литература