Турсунов А. М., Кариева Л. С. Теоретические основы политики внешней торговли и ее исторические особенности // Международный научный журнал "Интернаука". - 2018. - №12.
Экономические науки
УДК 338.242
Турсунов Алишер Мухамадназирович
иқтисод фанлари номзоди,
Тошкент давлат техника университети
“Саноат иқтисодиёти” кафедраси доценти
Турсунов Алишер Мухамадназирович
кандидат экономических наук,
доцент кафедры «Экономика промышленности»
Ташкентский государственный технический университет
Tursunov Alisher
Candidate of Economic Sciences,
Associate Professor of the Industrial Economics Department
Tashkent State Technical University
Кариева Латофат Саидакрамовна
Тошкент давлат техника университети
“Саноат иқтисодиёти” кафедраси катта ўқитувчиси
Кариева Латофат Саидакрамовна
старший преподователь кафедры «Экономика промышленности»
Ташкентский государственный технический университет
Karieva Latofat
Senior Lecturer of the Industrial Economics Department
Tashkent State Technical University
ТАШҚИ САВДО СИЁСАТИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ ВА ТАРИХИЙ ЖИҲАТЛАРИ
ТЕОРЕТИЧЕСКИЕ ОСНОВЫ ПОЛИТИКИ ВНЕШНЕЙ ТОРГОВЛИ И ЕЕ ИСТОРИЧЕСКИЕ ОСОБЕННОСТИ
THEORETICAL BASES OF POLITICS OF FOREIGN TRADE AND ITS HISTORICAL FEATURES
Аннотация. Мақолада ташқи савдо назарияларидаги протекционизм ва фритредерликнинг илмий заминлари, ташқи савдо сиёсатида либераллаштириш ва протекционализм ўртасидаги нисбатнинг тарихий жиҳатлари тадқиқ этилган.
Таянч сўзлар: глобаллашув, халқаро савдо, ташқи савдо сиёсати, протекционизм, фритредерлик, савдо баланси, экспорт, импорт.
Аннотация. В статье исследованы теоретические предпосылки протекционизма и фритредерства в теориях внешней торговли, исторические аспекты соотношения между либерализацией и протекционизмом во внешнеторговой политике.
Ключевые слова: глобализация, международная торговля, внешнеторговая политика, торговый баланс, протекционизм, фритредерство, экспорт, импорт.
Summary. The article deals with theoretical premises of protectionism and free trade on the bases of foreign trade, its historical aspects of correlation between liberalization and protectionism in the foreign trade politics (are analyses)
Key words: globalizations, international trade, inside trade politics, selling balance, protectionism, export, import.
Ҳозирги давр жаҳон хўжалиги билан тавсифланадиган ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини кескин байналмилаллашуви глобаллашув боқичида ривожланмоқда. Бу холат ташқи савдо сиёсатини глобаллашув шароитига, миллий иқтисодиётларнинг ривожланишига таъсир этиб, давлат томонидан тартибга солиш воситаларини янги шароитларга мослаштиришни талаб қилади, бу вазифани амалга ошириш эса тадқиқ этилаётган масаланинг назарий асослари ва тарихий жиҳатларини кўриб чиқишни тақазо этади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, халқаро савдо назариясига асос солган меркантилизм таълимоти икки босқични босиб ўтган, дастлабки меркантилизм унинг намоёндалари томонидан пул баланси назарияси яратилган. Савдо баланси назарияси эса кечки меркантилизм намоёндалари томонидан асослаб берилган. Ушбу давр шунингдек протекционизм даври деб ҳам аталади.
Давлатнинг протекционистик сиёсатини олиб бориши зарурлигини ҳимоя қилган иқтисодчи олимлардан бири Ф.Лист фикрича, классик иқтисодчиларнинг савдо эркинлиги хусусидаги қарашларидан фақат Англиянинг манфаатларига тўғри келган. Ўша даврда инглиз савдогарлари четдан хом ашёни сотиб олиб ўзларида саноат маҳсулотларини божлар билан чиқариб четга сотганлар. Бу эса ман этувчи тўловлар йўқлиги шароитида Германиянинг ҳали тўлиқ шаклланмаган саноатини ривожлантиришга салбий таъсир этган. Шу боис Ф.Лист манифактурани тўлиқ оёққа тургунча ва хорижий рақибларга нисбатан рақобатбардош бўлгунча протекционистик сиёсатни олиб бориш билан қўллаб қувватлаш зарур деб ҳисобланган [1].
Дж. С. Миль индустриал ривожланиш йўлига энди қадам қўйган мамлакатларда божлар жорий этилишини ҳимоя қилган. Дж.М.Кейнс мамлакатда бандлик даражасини оширишда протекционистик тадбирлардан фойдаланиш мақсадига мувофиқ эканлигини таъкидланган [2].
Протекционизмнинг назарий асосларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:
Халқаро савдо назариясида мавжуд қарашлар тизими умуртқасининг, “абсолют” ва “нисбий” устунлик назарияси ташкил этади. Ундан кейинги даврдаги қарашлар ушбу назарияни бойитиб борган [5]. Улар ривожланган мамлакатлар ўртасидаги ташқи савдо муносабатларининг янги сифат босқичини таҳлил этиш ва тушунтиришга қаратилган.
Умумлаштириб олганда фритредерлик сиёсатининг олиб бориши иқтисодиётнинг ривожланишига таъсири қуйидаги холатларда ўз аксини топади:
XIX асрдан бошлаб халқаро савдода протекционизм ва эркинлаштириш даврлари бир бирини алмаштириб келган. XIX асрнинг ўрталарида биринчи жаҳон урушигача бўлган даврда эркин савдо сиёсати ҳукмронлик қилган, 1920-1939 йилларда протекционистик тенденциялари хукмронлик қилган, иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврдан бошлаб савдода кўпроқ эркинлик бериш йўлига ўтилди.
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг фан-техника инқилоби таъсирида халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви ва иқтисодиётни байналминаллашуви ва кейинчалик глобаллашуви натижасида халқаро савдо сиёсатида янги тенденциялар вужудга келди.
XX асрнинг 80-90 йилларида жаҳон савдосини эркинлаштириш умумий йўналишида ривожланган мамлакатлар ташқи сиёсатида протекционистик элементлар намоён бўла бошлади. Ушбу холат халқаро рақобатнинг кучайиши билан боғлиқ эди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ташқи савдони тартибга солишнинг шакллари ва усуллари алоҳида мамлакатларда ўхшаш, бироқ эркин савдо ёки протекционизмни устунлик қилиш шароитида улардан фойдаланиш механизмларида фарқлар мавжуд.
Шундай қилиб:
Адабиётлар