Сулаймонов И. Ж., Комилова Д. К., Собиров С. Т., Солижонов Ш. З., Абдуқодиров Х. В. Повторное выращивание семян сахарной свеклы зависит от посева посадки саженцев // Международный научный журнал "Интернаука". - 2018. - №1.
Сельскохозяйственные науки
УДК 633.6
Сулаймонов Иномжон Жамолдинович
“Агрокимё ва тупроқшунослик” кафедраси доценти
Андижон қишлоқ хўжалик институти
Сулайманов Инамжан Жамалдинович
доцент кафедры «Агрохимия и почвоведение»
Андижанский сельскохозяйственный институт
Sulaymonov Inomjon
Docent of Department
"Agricultural Chemistry and Soil Science"
Andijan Agricultural Institute
Комилова Дилфуза Кутбидиновна
“Агрокимё ва тупроқшунослик” кафедраси ассистенти
Андижон қишлоқ хўжалик институти
Комилова Дилфуза Кутбидиновна
ассистент кафедры «Агрохимия и почвоведение»,
Андижанский сельскохозяйственный институт
Komilova Dilfuza
Assistant of Department
"Agricultural Chemistry and Soil Science"
Andijan Agricultural Institute
Собиров Саидислом Турсунбоевич,
Солижонов Шахбоз Зафаржонович,
Абдуқодиров Хайрулло Валижонович
“Агрономия” факультети талабалари
Андижон қишлоқ хўжалик институти
Собиров Саидислом Турсунбоевич,
Солижонов Шахбоз Зафаржонович,
Абдуқодиров Хайрулло Валижонович
студенты факультета Агрономии
Андижанского сельскохозяйственного института
Sobirov Saidislom,
Solijonov Shahboz,
Abduqodirov Khayrullo
Students of Faculty of Agronomics of the
Andijan Agricultural Institute
ТАКРОРИЙ ЭКИН СИФАТИДА ҚАНД ЛАВЛАГИ УРУҒИНИ КАПСУЛАЛАБ ЭКИШНИ ТЕКИС КЎЧАТ ОЛИШИ БИЛАН БОҒЛИҚЛИГИ
ПОВТОРНОЕ ВЫРАЩИВАНИЕ СЕМЯН САХАРНОЙ СВЕКЛЫ ЗАВИСИТ ОТ ПОСЕВА ПОСАДКИ САЖЕНЦЕВ
REPETITIVE CULTIVATION OF SUGAR BEET SEEDS IS ASSOCIATED WITH THE SOWING OF PLANTING SEEDLINGS
Аннотация. Суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида такрорий экин сифатида қанд лавлагини такрорий экин сифатида экканимизда улар уруғларидан тўлиқ кўчат олишимиз учун унинг уруғларини биогумус билан 50 ва 75% миқдорида капсулалаб экиш яхши (мос ҳолда 84ва 89%) самара беради.
Таянч сўзлар: буғдой, такрорий экин, қанд лавлаги, илдизмева, қандлилик, капсула, ҳосилдорлик, униб чиқиш, нам, суғориш, экинлар, майдон, тупроқ, ўғитлаш.
Аннотация. Чтобы повысить эффективность использования орошаемых земель в качестве второй культуры последующих ударов, лучше собрать 50-75% ее семян (84% и 89%), чтобы получить полную сажень их семян.
Ключевые слова: пщеница, павторный культур, сахарная свекла, корнеплод, сахарность, капсула, урожайность, приростайие, влажность, полив, культур, площадь, почва, подкорм.
Summary. In order to increase the efficiency of irrigated land use as a second crop of succeeded suctions, it is best to plant 50-75% of its seeds with seeds (respectively, 84% and 89%), so as to obtain full seedlings of seeds.
Key words: wheat, sugar beet, cornea, saxarity, capsule, yield, increase, humidity, area, root system, yield,soil, feeding.
Республикамиз аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотларига хусусан, нон ва нон маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида буғдой майдонлари суғориладиган ерлар ҳисобига кенгайтирилди. Бунинг натижасида суғориладиган ерлардан самарали фойдаланиш мақсадида буғдой ҳосили йиғиштириб олинганидан кейин унинг ўрнига такрорий экин экиш муаммоси пайдо бўлди. Натижада бугунги кунга келиб, республикамизнинг турли тупроқ-иқлим шароитлари учун такрорий экинлар сифатида қайси экинларни экиш кераклиги ва уларни ўстириш агротехникаси бўйича жуда кўп маълумотлар олинди. Бугунги кунда шу маълумотлар асосида суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлиги муттасил ошиб бормоқда. Аҳоли эҳтиёжлари учун етарли миқдорда маҳсулотлар етиштирилмоқда.
Республикамиз иқлими ёз ойларида ўта иссиқ бўлиб, ўша вақтда экилган уруғларни тўлиқ униб чиқиши, экилган кўчатларни тутиб қолишида қийинчиликлар туғдириб келган. Қанд лавлагининг уруғи бошқа ўсимликлар уруғидан кескин фарқ қилади. М.А.Белаусов (1947) нинг берган маълумотига кўра қанд лавлагининг уруғи ўзининг оғирлигига нисбатан 180% намни ўзлаштирганидан кейин униб чиқади. Бу намликни республикамизнинг иссиқ кунларида етарли миқдорда таъминлашда қийинчилик туғиради. Бу уруғларни кеч униб чиқишига ва текис кўчатлар ҳосил қилишига салбий таъсир кўрсатади. Қанд лавлаги уруғини етарли миқдорда намлаб кейин экилса, уруғ таркибида маълум миқдорда қанд миқдори бўлганлиги боис, улар сеалкаларга ёпишиб қолади. Бу уруларни текис тушмаслигига ва майдаланиб кпетишига олиб келади.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда биз қанд лавлаги уруғини қобиқлаб (капсулалаб) экишни ўз олдимизга мақсад қилиб олдик. Қобиқ сиқатида биогумусдан фойдаландик, уларни қанча миқдорда қўшиш кералигини ўрганиш мақсадида биогумусни турли нисбатларда қўшиб кўрдик. Бу қуйидаги 1-жадвалда келтирилган. Тадқиқотларимизда қанд лавлагининг қатор оралиқлари 60 см қилиб олиниб, 60Х20-1 тизимда экилди. Тажрибада бешта вариант бўлиб, тўрт такрорланишда бир ярус қилиб жойлаштирилган, битта делянкада саккиз қатор бўлиб, қаторнинг узунлиги 100 метрни, делянканинг умумий майдони 480 м2 ни, ҳисобга олиш майдони эса 240 м2 ни ташкил этади.
1-жадвал
Қанд лавлаги уруғини капсулалаб экишни кўчатлар униб чиқишига таъсири
Вар. |
Экиш усули, биогумус миқдори, % |
Уруғларни униб чиқиши, % |
||||
28.06 |
29.06 |
30.06 |
01.07 |
02.06 |
||
1 |
Назорат |
- |
- |
17 |
51 |
74 |
2 |
25 |
- |
26 |
57 |
84 |
|
3 |
50 |
17 |
48 |
78 |
|
|
4 |
75 |
19 |
51 |
83 |
|
|
5 |
100 |
11 |
39 |
67 |
89 |
|
Биз юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, қанд лавлаги уруғи ўзининг оғирлигига нисбатан 180% намни ўзлаштирганда униб чиқади. Ҳаммага маълумки, экинлар уруғини униб чиқишини ҳисобга олиш умумий уруғларни 10% миқдорида (Доспехов,1985) униб чиққанида бошланади ва 75% дан ортганида тўлиқ униб чиққан деб ҳисобланади.
Тажриба буғдой дон ҳосили йиғиштириб бўлгач, ер шудгорланиб, барона қилиниб, мола босилганидан кейин 24 майда экилди. Тажриба вариантлари бўйича униб чиқишни кузатганимизда, назорат ва биогумус мидори 25% қилиб капсулаланган иккинчи вариантда уруғ экилган куннинг тўртинчи куни униб чиқиш бошланмаганлиги кузатилди. Тажрибанинг ўрганилаётган учинчи вариантида 17%, тўртинчида 19% ва бешинчи вариантда 11% бўлганлиги кузатилди. Кейинги кузатишларимизда, иккинчи куни (29.06) 2-вариантда униб чиқиш бошланиб, 26% ни ташкил этди. Назорат вариантида 30.06 куни униб чиқиш бошланган бўлсада, қолган вариантларда униб чиқиш тугаганлигига қарамасдан, 02.07 кунга келиб бори 74% уруғ униб чиққанлиги аниқланди. Кейинги кунларда ҳам бу ўзгармай қолди. Бунинг сабаби, суғорилган майдонда тупроқ намлигини кам бўлганлиги сабабли уруғларни униб чиқишига намни етарли бўлмаганлиги бўлса керак. Униб чиқиш тажрибанинг ўрганилаётган 3 ва 4 вариантларда бўлиб, у униб чиқиш бошланганнинг учинчи кунида, яъни 30.06 куни тўлиқ (мос равишда 78 ва 83%) униб чиққанлиги кузатилди.
Демак, қанд лавлагини такрорий экин сифатида экканимизда улар уруғларидан тўлиқ кўчат олишимиз учун унинг уруғларини биогумус билан 50 ва 75% миқдорида капсулалаб экиш яхши (мос ҳолда 84ва 89%) самара беради. Кўчатларни қисқа муддатда бир текис униб чиқишини таъминлайди.
Фойдаланилган адабиётлар