Аннотация. Существует физическая классификация упражнений, в которой вся многообразная мышечная деятельность объединена в отдельные группы упражнений по физиологическим признакам.
Ключевые слова: организм, физическое воспитание, физические упражнения, движения.
Ажимов Ерадил Абдимуратович
Қорақалпоғистон Республикаси
халк таълими ходимларини кайта тайёрлаш
ва уларнинг малакасини ошириш институти
«Амалий фанлар ва мактабдан ташқари таълим»
кафедраси катта ўқитувчиси
Нукус шахари
Ажимов Ерадил Абдимуратович
Старший преподаватель
Института переподготовки и повышения квалификации
работников народного образования
Республики Каракалпакстан, г. Нукус
ЖИСМОНИЙ МАШҚЛАР МАШҒУЛОТЛАРНИНГ АСОСИЙ ВОСИТАСИДИР
ОСНОВНОЕ СРЕДСТВО ФИЗИЧЕСКОЙ КУЛЬТУРЫ – ФИЗИЧЕСКОЕ УПРАЖНЕНИЕ
PHYSICAL EXERCISES IS THE MAIN SOURCE OF PHYSICAL EDUCATION
Аннотация. Жисмоний машқнинг шакли ва мазмуни органик тарзда бир-бири билан боғланган бўлиб, бунда мазмун белгиловчи ва ҳаракатчанроқ унсур бўлиб шаклига нисбатан муҳимроқ аҳамиятга эгадир.
Калит сўзлар: организм, жисмоний тарбия, жисмоний машқ, харакат.
Аннотация. Существует физическая классификация упражнений, в которой вся многообразная мышечная деятельность объединена в отдельные группы упражнений по физиологическим признакам.
Ключевые слова: организм, физическое воспитание, физические упражнения, движения.
Abstract. Тhere is a physical classification of exercises in which whole various muscular activity are joined into separate groups of exercises by physiological features.
Key words: organism, physical exercises, physical education, attempt.
Жисмоний машқлар инсоннинг ҳаракатланиш амалиётлари булиб, булар жисмоний тарбия вазифаларини амалга ошириш мақсадида бажарилади. Бошқача қилиб айтганда, бу жисмоний тарбия қонуниятларига мувофиқ ташкиллаштирилган одамнинг ҳаракатланиш фаолиятидир. Ушбу тушунчанинг маъноси қуйидагидан иборат. Инсон амалга оширадиган ҳаракатлар хилма-хилдир меҳнат ҳаракатлари, маиший ҳаракатлар ва ҳ.к. ҳаракатларнинг йиғиндиси яхлит бир ҳаракатга мажассамлашади, натижада бу ҳаракатларда инсоннинг ташқи дунёга бўлган муносабати, унинг эҳтиёжлари ва хиссиётлари ўз аксини топади. Хозирги даврда қулланиладиган жисмоний машқларнинг сони ниҳоятда куп булиб, уларнинг кўпчилиги бир-биридан ҳам шаклан, ҳам мазмунан кескин фарқланади. Ушбу хилма-хилликда тўғри йўлни топиб олиш ва у ёки бу машқни ишлатишда энг аввал уларнинг мазмун-моҳияти борасида аниқ тасаввурга эга бўлмоқ керак.
Жисмоний машқларнинг мазмунини унинг таркибига кирувчи ҳаракатлар ва машқ давомида инсон организмида кечадиган асосий жараёнлар ташкил қилади ва бу омиллар машқ қилувчига ўз таъсирини кўрсатади. Бу жараёнлар ҳам мураккаб, ҳам хилма-хилдир. Уларни турли хил нуқтаи назардан, яъни психологик, физиологик ва бошқа йўсиндан мушоҳада этиш мумкин.
Физиологик нуқтаи назардан олиб қараганимизда жисмоний машқлар даврида организм секин ҳолатга нисбатан функционал фаолиятнинг юқори поғонага кўтариши билан характерланади. Организмдаги ушбу ўзгариш ниҳоятда катта бўлиши ҳам мумкин. Бу эса ўз навбатида машқларнинг хусусиятига боғлиқдир.
Жисмоний машқларнинг мазмун-моҳияти педагогик нуқтаи назардан қаралганда, бунда алоҳида физиологик, биохимик ёки бошқа узвий ўзгаришлар унчалик муҳим эмас, балки улар натижасида инсоний қобилиятларни муайян мақсад томон ривожлантириш ва буни муайян маҳорат ва билимларни шакллантириш билан биргаликда олиб бориш алоҳида аҳамият касб этади.
Жисмоний машқларни бажариш жараёнида моддий ва психологик ҳодисаларнинг ҳаққоний бирлигидан келиб чиққан ва диалектика позицияларидан қурилган тақдирдагина уларнинг мазмун-моҳиятини тўғри талқин этиш имконияти вужудга келади.
У ёки бу жисмоний машқнинг маъно жиҳатида хусусиятлар унинг шаклини белгилаб беради. Жисмоний машқнинг шакли унинг ички ва ташқи тузилиши /яъни унинг шаклланиши жисмоний тарбияланиши/ни белгилаб беради. Жисмоний машкнинг ички тузилиши шу билан характерлики, бунда организмдаги ҳаракатланиш жараёнлари муайян машқ давомида бир-бирлари билан қандай боғланган, уларнинг нисбати қандай, уларнинг биргаликда ҳаракатланиш ва ўзаро муносиблиги билан белгиланади. Масалан, югуриш давомида кузатиладиган асаб ва мускуллар ўзаро ҳаракатлари, мотор ва вегетатив ҳаракатланишлар, шунингдек, турли энергетик /аэробик ва анаэробик/ жараёнларнинг муносиблиги, масалан, штанга кутариш давомида курсаткичлардан булиши мумкин. Жисмоний машқнинг ташқи тузилиши унинг кўзга кўринадиган шаклларидан бири ва бу нарса макон, замон ва динамик ҳаракатларнинг ўзаро нисбати билан характерланади.
Жисмоний машқнинг шакли ва мазмуни органик тарзда бир-бири билан боғланган бўлиб, бунда мазмун белгиловчи ва ҳаракатчанроқ унсур бўлиб шаклига нисбатан муҳимроқ аҳамиятга эгадир.
Демак, у ёки бу жисмоний машқда муваффақиятга эришиш учун энг аввало унинг мазмуний томонини керакли тарзда ўзгартирмоқ керак, ҳамда куч, тезлик ва бошқа қобилиятларни тарбиялаш асосида организмнинг функционал имкониятларини ошириш учун шарт-шароит яратиш керак. Буларнинг пайдо бўлишидан кўп миқдорда мазмун элементларининг ўзгаришига ҳам боғлиқдир, шу билан бирга машкнинг шакли хам ўзгариб боради. Шакл ҳам ўз навбатида мазмунга таъсир кўрсатиши мумкин. Жисмоний машқларнинг шакли тўлиқ бўлмаса, бунинг натижаси ўлароқ ички имкониятларни максимал тарзда ифода этиш йўлида тўсиқ пайдо бўлади ва аксинча, шакл мукаммал бўлса, бунинг оқибатида жисмоний қобилиятлардан эффектив тарзда фойдаланиш имконияти туғилади. Жисмоний машқларнинг шакли мустақил аҳамиятга эга булади. Шу нарса ҳам ифодасини топадики, мазмунан турлича бўлган машқлар умумий хусусиятга эга бўлади. Масалан бир маромда бажариладиган югуриш.
Жисмоний машклар бу ҳаракатланиш амалиёти ва уларнинг мажмуи бўлиб, жисмоний тарбия масалаларини хал этишга қаратилган, ҳамда унинг қонуниятларига биноан шаклланган ва ташкиллаштирилган бўлади.
Жисмоний машкларнинг самарадорлиги энг аввал уларнинг мазмуни билан белгиланади. Жисмоний машкларнинг мазмунига кирувчи ҳаракатланиш омиллари /ҳаракатлар, амалиётлар/нинг асосий хоссалари бўлиб, бунга уни бажариш давомида организмдаги функционал системаларда ҳосил бўлган жараёнлар киради.
Агарда ҳаракат ўқитиш давомида озми-кўпми мукаммал маҳорат даражасига етказилган бўлса, унинг шаклланиши уч босқичдан иборат булади. Ва бу босқичлар тарбиявий масалалар жиҳатидан ҳам бир-биридан фарк қилади.
Биринчи босқичда ҳаракатланиш амалиёти ўрганилади. Бунда харакатланиш татикасини умумий шаклда бажариш қобилияти шаклланади. Иккинчи босқичда ўрганиш жараёни чуқурроқ ва батафсилроқ хусусиятга эга бўлади. Натижада ушбу босқичда харакатланиш маҳорати аниқ шаклга келади ва кисман одат тусига кириб қолади. Учинчи босқичда ҳаракатланиш амалиётиниг мустахкамланиши ва тобора такомиллашиши таъминланади, бунинг натижасида мустаҳкам маҳорат шаклланади: ўқитилаётган шахс шундай сифатларга эга бўладики, булар ёрдамида ушбу маҳоратни ҳаракатланиш амалиётининг турли ҳолатларида мақсадга мувофиқ тарзда ишлатиш имконияти ҳосил булади.
Ўз-ўзидан равшанки, мазкур тушунтириш таълим жараёнининг энг умумий схемасидир холос, аслида эса унинг структураси машғулотларнинг йўналиши, ўрганилаётган ҳаракатларнинг хусусиятлари ҳамда ўқитилаётган талабаларнинг қандайлигига қараб белгиланади. Масалан ёппасига умумий жисмоний тайёргарлик шаклида олиб бориладиган таълим жараёни асосан биринчи ва иккинчи босқичларда амалга оширилади. Худди шу нарса ҳаракатланиш амалиётларига ўргатиш мобайнида ҳам кузатилади ва бунда ушбу аломатлар асосий ҳаракатланиш машқларига дебоча сифатида қўлланилади. Бошқа ҳолларда эса учинчи босқич муҳимроқ аҳамиятга эга бўлиши мумкин ва бу нарса спорт машғулотлари учун айниқса, характерлидир.
Дастлабки ўрганиш босқичида кузланадиган мақсад бу ҳаракатланиш амалиёти техникасининг асосларини ўрганиш ҳамда ушбу ҳаракатларни жуда бўлмаганда оддий шаклда бажариш қобилиятини шакллантиришдан иборат. Ушбу мақсадга эришиш йўлида хусусий масалалар қуйидагилардан иборат а)ҳаракатланиш амалиёти ва унга эга бўлиш ҳақидаги тушунчани ҳосил қилиш б) ҳаракат техникасининг қисмлари /фаза ёки элементлари/ урганиш в)ҳаркатланиш амалиётиниг умумий ритмикасини шакллантириш г) керак бўлмаган ҳаракатлар ва ижро техникасининг қўпол бузилган формаларини бартараф этиш.
Ўйин тайёргарлигининг вазифалари
Ўйин тайёргарлигини таъсирчанлигини қўллаш мақсадга мувофиқдир:
Мусобақага оид тажрибакор спортчиларни ўқув машғулоти жараёнида асосий ўринни эгаллайди. Назарий нуқтаи назардан мусобақалар тайёрловчи иккинчи даражали ва асосий тоифаларга булинади. Улар расмий, ўртоқлик, синов ва намойиш этиладиган хилларга бўлинади. Тайёргарлик даври вавазифаларига қараб, мусобақаларнинг вазифаси ва аҳамияти ўзгариб туради у ёки бу шаклни тиклаш мобайнида олдинга қўйилган вазифаларни бажариш устидан назорат омилларини аниқ белгилаш ниҳоятда муҳимдир.