Аннотация. Впервые в условиях светлых серозёмах на посевах хлопчатника научно обоснована эффективность дифференцированной глубины междурядной обработки на фоне режимов орошения 70-70-60% от НВ и внедрено в производство. Проведение рыхления междурядий на глубину 23-25 см перед прореживанием растений, превой международной обработки на глубину 17-18 см , а последующих -14-16 см оказало положительное влияние на водно-физические свойства почвы развитие и плодоношение, способствовало повышению урожайности, а также улучшению качества волокна хлопка – сырца.
Ключевые слова: глубина обработки междурядий хлопчатника, режим орошения, агрофизические и агрохимические свойства почвы, рост, развитие, корневая система, урожайность.
Сельскохозяйственные науки
УДК 632.983.23
Комилова Д.Қ.
«Агрокимё ва тупроқшунослик» кафедраси ассистенти
Андижон қишлоқ хўжалик институти,
Ўзбекистон, Андижон
Якубова З.А., Алижонова Г.А.
«Агрономия» факультети талабалари
Андижон қишлоқ хўжалик институти,
Ўзбекистон, Андижон
Комилова Д.К.
ассистент кафедры «Агрохимия и почвоведение»
Андижанский сельскохозяйственный институт,
Узбекистан, г. Андижан
Якубова З.А., Алижонова Г.А.
студенты факультета «Агрономия»
Андижанский сельскохозяйственный институт,
Узбекистан, г. Андижан
Komilova D.K.
Assistant of the department
«Agricultural chemistry and soil science»
Andijan Agricultural institute,
Uzbekistan, Andijan
Yakubova Z.A., Alijonova G.A.
Students of the Andijan Agricultural institute
Andijan Agricultural institute,
Uzbekistan, Andijan
ҒЎЗА ҚАТОР ОРАЛАРИГА ИШЛОВ БЕРИШ ЧУҚУРЛИГИНИ, ПАХТА ТОЛАСИНИНГ ТЕХНОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
ВЛИЯНИЕ ГЛУБИНЫ МЕЖДУРЯДНОЙ ОБРАБОТКИ ХЛОПЧАТНИКА, УЛУЧШЕНИЮ КАЧЕСТВА ВОЛОКНА-СЫРЦА
DEPTHS INTERROW PROCESSING OF COTTON, IMPROVE THE QUALITY OF COTTON FIBER-RAW
Аннотация. Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида 90 см ли ғўза қатор ораларига биринчи ишловни 17-18 см, кейингиларни 14-16 см чуқурликда ўтказиб, ягоналаш олдидан 23-25 см чуқур юмшатиб, суғоришларни ЧДНС га нисбатан 70-70-60 фоизли тартибда ўтказилганда ғўзадан эртаги ва юқори пахта ҳосил олинади.
Таянч сўзлар: ғўза қатор ораларига табақалаб ишлов бериш, суғориш тартиби, тупроқнинг сув-физик ҳоссалари, тупроқнинг агрокимёвий ва агрофизикавий хоссалари, ўсимлик илдизи, ривожланиши, пахта ҳосили, тола сифати.
Аннотация. Впервые в условиях светлых серозёмах на посевах хлопчатника научно обоснована эффективность дифференцированной глубины междурядной обработки на фоне режимов орошения 70-70-60% от НВ и внедрено в производство. Проведение рыхления междурядий на глубину 23-25 см перед прореживанием растений, превой международной обработки на глубину 17-18 см , а последующих -14-16 см оказало положительное влияние на водно-физические свойства почвы развитие и плодоношение, способствовало повышению урожайности, а также улучшению качества волокна хлопка – сырца.
Ключевые слова: глубина обработки междурядий хлопчатника, режим орошения, агрофизические и агрохимические свойства почвы, рост, развитие, корневая система, урожайность.
Summary: For the first time in a bright sierozems on cotton crops scientifically proved the effectiveness of differentiated depth of inter-row cultivation on the background of irrigation regimes 70-70-60% of the HB and put into production. Carrying loosening between rows at a depth of 23-25 cm before thinning plants, the provost of the international processing to a depth of 17-18 cm, and the next -14-16 cm had a positive effect on water-physical properties of soil development and fruiting, helped increase productivity and improve the quality of cotton fiber - raw.
Key words: deep processing of cotton row spacing, irrigation regime, agro physical and agrochemical properties of the soil, growth, development, root system, yield.
Қишлоқ хўжалигида, хусусан пахтачиликда ғўза ўсимлигига таъсир этувчи омилларининг бирозгина ўзгариши ҳам унинг ўсиш, ривожланиш, ҳосилдорлиги ҳамда ҳосил сифатига маълум даражада таъсир этмай қолмайди. Бу таъсирдан пахтанинг тола хусусияти ҳам мустасно эмас, албатта.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида дала тажрибалари олиб борилди, бунда қатор ораларига ишлов ишлов беришда, ишлов чуқурлигини табақалаб белгилаб, икки хил суғориш муҳитида ғўзанинг С-6524 навининг ўсиши, ривожланиши, ҳосил тўплаши ҳамда пахта толасининг технологик хосалари ўрганилди.
Тадқиқотлардан олинган 1-жадвал маълумотларини таҳлил қилиб шунга амин бўлиш мумкинки, ғўза илдизлари ҳаёт фаолияти олиб борган тупроқ муҳитининг ишловлар таъсирида ўзгариши пахта толасининг технологик хусусиятларига ҳам жиддий таъсир этар экан. Бу ўринда ишлов технологиясининг ғўза илдиз тизимини шикастланиши, бутунлай қирқиб юбориши асосий таъсир эканлиги кузатилди.
Жадвал маълумотларидан аниқ кўрилиб турибдики, пайдар-пай қирқилиб, шикастланиб турган 2, 3 ва 5 вариант ўсимликларидаги пахта толасининг сифат кўрсаткичлари ҳамма ҳолларда илдиз тизими 2 баробар кам жароҳатланган 4 ва 6 вариантлардагидан жиддий даражада паст бўлар экан.
Бундай салбий таъсир айниқса ғўза ўсимлиги ЧДНС га нисбатан 65-65-60 фоизли суғориш тартиби вариантларида яққол кўринади.
Хусусан, қатор ораларига барча ишловлар асосан 17-18 ва 18-20 см ишланган вариантларда толанинг узунлигини андоза вариантга нисбатан қисқариши, тола чиқишини қисман камайиши, тола пишиқлиги ҳамда нисбий узилиш узунлигини озайишида намоён бўлди. Мазкур вариантларда тупроқ намлигини мўътадил бўлмагани ёки танқислик содир бўлганлиги оқибатида тола дағаллашиб ҳатто унинг саноат типи ҳам андозавий чегарадан кам (IV- тип толанинг метрик рақами энг ками 5600 метр бўлиши керак) чиққанлиги ҳисобига V-типга мос келиб қолди. Чунки, мазкур вариантлардан олинган толаларнинг метрик рақами IV-саноат типи талабидан 30-50 метрга камайган эди.
1- жадвал
Ғўза қатор ораларини ишлаш чуқурлиги ва суғориш тартибларининг толанинг технологик хусусиятларига таъсири
Вар. рақ. |
Қатор ораларини ишлаш чуқурлиги, см |
Толанинг технологик хусусиятлари |
|||||||
Бирин-чиси |
Кейинги-лари |
Узунлиги, мм |
Чиқиши, % |
Пишиқлиги, г/куч |
Метрик рақами, метр |
Нисбий узилиш узунлиги, м/текс |
Саноат нави |
Микронейр |
|
Суғориш тартиби ЧНДС га нисбатан 65-65-60 % |
|||||||||
1 |
14-16 |
14-16 |
31,0 |
32,9 |
4,5 |
5800 |
26,4 |
I |
4,5 |
2 |
14-16 |
17-18 |
30,9 |
32,6 |
4,4 |
5575 |
26,3 |
II |
4,5 |
3 |
17-18 |
17-18 |
30,8 |
32,5 |
4,4 |
5550 |
26,0 |
II |
4,6 |
4 |
17-18 |
14-16 |
31,9 |
33,4 |
4,7 |
5925 |
26,7 |
I |
4,4 |
5 |
14-16 |
18-20 |
30,8 |
32,2 |
4,3 |
5570 |
25,4 |
II |
4,6 |
6 |
17-18 |
14-16 |
32,0 |
33,8 |
4,8 |
5975 |
26,8 |
I |
4,4 |
Суғориш тартиби ЧНДС га нисбатан 70-70-60 % |
|||||||||
1 |
14-16 |
14-16 |
31,3 |
33,4 |
4,6 |
5875 |
26,4 |
I |
4,5 |
2 |
14-16 |
17-18 |
31,0 |
33,2 |
4,5 |
5730 |
26,3 |
I |
4,5 |
3 |
17-18 |
17-18 |
30,9 |
33,2 |
4,4 |
5725 |
26,1 |
I |
4,6 |
4 |
17-18 |
14-16 |
32,4 |
34,0 |
4,7 |
5925 |
26,8 |
I |
4,3 |
5 |
14-16 |
18-20 |
30,7 |
32,9 |
4,3 |
5620 |
25,8 |
II |
4,6 |
6 |
17-18 |
14-16 |
32,3 |
34,1 |
4,8 |
6200 |
26,8 |
I |
4,3 |
Толани саноат типининг пасайиши иқтисодий самарадорликка алоқадорлигини ҳисобга олсак ғўза қатор ораларига кейинги ишловларни мунтазам чуқур ўтказишни зарарли оқибатлари янада жиддий тус олади.
Аммо тажриба даласида ўрганилган С-6524 ғўза нави толасининг саноат типи суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 70-70-60 фоиз бўлганда барча вариантлар навнинг хусусиятига айнан мос даражада бўлган тола сифатига монанд бўлди. Ёки бу кўрсаткич толанинг саноат типи бўйича вариантлараро тафовутлар қайд этилмади. Бу билан ғўза ўсимлиги пахта толасининг шаклланишида тупроқ намлиги билан мунтазам таъминлашнинг аҳамияти катта эканлиги яна бир бор исботланди. Чунки, толанинг энг мақбул микронейри (4,3 г/куч) 4 ва 6 вариатнларда қайд этилди.
Айни пайда, ғўза қатор ораларини ишлаш технологиясининг пахта толаси сифат кўрсаткичларига таъсири бўйича қонуниятлар худди, ЧДНС га нисбатан 65-65-60 фоизли суғориш тартибидагидек сақланиб қолди. Фақат 70-70-60 фоизли суғориш тартибида толанинг сифат кўрсаткичлари бироз юқори бўлгани қайд этилди.
Жумладан, пахта толасининг сифат кўрсаткичларига энг салбий таъсир кўрсатган дастлаб саёз (14-16 см), кейинги ишловлар мунтазам 18-20 см чуқурликда ўтказилган 5-вариантда, суғориш тартиби ЧДНС га нисбатан 65-65-60фоизли бўлганда толанинг метрик рақами 5570 метр, толанинг саноат типи V тоифага тўғри келган бўлса, суғориш тартиби ЧДНС га нисбатан 70-70-60 фоиз бўлган худди шу вариантдаги метрик рақами 5620 метрни ташкил этди. Толанинг бошқа хусусиятлари бўйича шунга мос равишда маълумотлар олинди.
Пахта толасининг технологик хусусиятларига ижобий таъсирни, қатор оралари ишлов чуқурлиги дастлаб чуқур, кейин саёз бўлган 4-вариантда, ҳамда дастлабки ишловни 17-18 см, кейингиларни 14-16 см чуқурликда ўтказиб, яганалаш олдидан 23-25 см чуқурликда чизеллаш ўтказилган 6-вариантда кузатилди. Бундай ижобий таъсирни ҳар иккала суғориш муҳитида ҳам кўриш мумкин.