Саидкаримова М. И., Якубова М. А. Проведение дебатов на занятиях по курсу “Экономическая теория” // Международный научный журнал "Интернаука". - 2019. - №1.
Экономические науки
УДК 330.81:342
Саидкаримова Матлюба Ишановна
Иқтисод фанлари номзоди,
«Саноат иқтисодиёти» кафедраси доценти
Тошкент давлат техника университети
Саидкаримова Матлюба Ишановна
кандидат экономических наук,
доцент кафедры «Экономика промышленности»
Ташкентский государственный технический университет
Saidkarimova Matlyuba
Candidate of Economic Sciences,
Associate Professor of the Department of «Economics of Industry»
Tashkent State Technical University
Якубова Махтума Асадуллаевна
«Саноат иқтисодиёти» кафедраси ассистенти
Тошкент давлат техника университети
Якубова Махтума Асадуллаевна
ассистент кафедры «Экономика промышленности»
Ташкентский государственный технический университет
Yakubova Makhtuma
Assistant of the Department of «Economics of Industry»
Tashkent State Technical University
“ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ” ФАНИ ДАРСЛАРИДА ДЕБАТЛАР ЎТКАЗИШ
ПРОВЕДЕНИЕ ДЕБАТОВ НА ЗАНЯТИЯХ ПО КУРСУ “ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ”
CONDUCTING DEBATES ON ECONOMIC THЕORY CLASSES
Аннотация. Мақолада “Иқтисодиёт назарияси” фани дарсларида дебатлар ўтказиш қоидалари ва усуллари келтирилган.
Калитли сўзлар: дебат, мунозара, баҳслашув, тасдиқлаш, имо-ишора, баҳслашув қоидалари, баҳслашув маданияти.
Аннотация. В статье рассмотрены правила и методы проведения дебатов на занятиях покурсу “Экономическая теория”.
Ключевые слова: дебаты, спор, обсуждение, обоснование, жестикуляция, правила обсуждения, культура обсуждения.
Summary. The artic is considered the rules and methods of conducting of debateson economic thеory classes.
Key words: debates, dispute, discussion, justification, gestificulation, discussion rules, discussion culture.
Дебат (ингл.debate, debating) – баҳслашув усули бўлиб, унда томонлар у ёки бу масалага ҳар хил нуқтаи назардан ёндошиб, учинчи томонни ўзларини фикрларини тўғрилигига ишонтиришдир. Қадим замонларданоқ икки кишини фикри бир-бирига тўғри келмаганида улар ўртасида тортишув пайдо бўлган. Аҳир инсон учун тортишув бу одатий ҳолдир. Маълумки, ҳақиқат айнан тортишув натижасида пайдо бўлади. Фикрлар тўқнашганда эса объектив билимлар ҳосил бўлади. Дебатлар ўтказишнинг, ютган ёки ютқазган томонлар хақида қарор қабул қилиш тўғрисида ўз қонун-қоидалари мавжуд. Ҳозирги кунда дебатларнинг асосий тамойили – бу кўпчиликни фикрини рўёбга чиқариш, лекин камчиликни хақ-ҳуқуқуни сақлаб қолган ҳолда албатта. Аммо лекин ўша кўпчилик ким? Ким жамият ишончини оқлайди? Шу сабаб яна тортишув, бахс, мунозара, дебат.
Тадқиқотчи Ж.Т.Диллон томонидан ўқитувчи изланувчанлик ва ҳамкорликка асосланган тарзда мунозарани ташкил этиши учун қуйидагиларга эътибор бериши лозимлиги кўрсатилган:
Бахсларни самарали ўтиши, албатта, уларнинг олдиндан қандай тайёрланганлигига боғлиқ. Биз қуйида бахсларга тайёргарлик кўришда эътибор қаратилиши керак баъзи бир босқичларни ажратиб кўрсатмоқчимиз: бахс мавзусини танлаш ва уни тасдиқлаб олиш; тарбиявий вазифаларни аниқлаб олиш; олдиндан баҳс мавзусини эълон қилиш ва баҳс давомида муҳокама қилинадиган саволларни белгилаб қўйиш; ўқувчиларни баҳс давомида муҳокама қиладиган саволларини тўлароқ ёритишга ёрдам берадиган қўшимча материалларни тўплаш; баҳсни ўтказиш учун масъул ва бошловчиларни тайинлаш; баҳс ўтказиладиган жойни жиҳозлаш; баҳслашиш қоидаларини рангли, кўргазмали этиб тайёрлаш.
Баҳс қатнашчилари баҳсни ўтказиш ва унда ўзларини тута билиш, бошқара олиш тўғрисидаги қоидалар билан олдиндан ёки баҳс мобайнида танишиб олишлари керак. Улар қуйидаги бўлиши мумкин: мунозара – ўзаро муносабатларни аниқлаш шакли эмас, балки муаммоларни ҳал қилиш методидир. Шунинг учун шахсий муносабатлар намоён этилмайди; кўп гапирманг, бошқаларни ҳам ўз фикрини айтишига имкон беринг; фақат ҳаяжонга солаётган, ишончи комил бўлган фикрларни баён этишга ҳаракат қилиш, билмаган, ишонмаган фикрлар билан баҳслашмаслик; кимнингдир фикрига қўшилмаса, уни фикрини масхараламай, унинг устидан кулмай, ҳатосини айтмай ҳақгўйлик билан баҳслашиш; одоб билан эътироз билдиринг. Айтилган фикрни бузиб, маъносини ўзгартирманг. Асабий рад этмаган ҳолда, ўз фикрингизни одилона асосланг; бахслашув вақтида қўлларни ҳар томонга ўйнатмасдан, овозни баландмасдан, бақирмасдан гапириш. Агар бошқаларни ўз фикрингга ишонтирмоқчи бўлсанг, уларни сенинг фикрингга қўшилишларини истасанг, унда сен ўз фикрингнинг исботига, албатта, аниқ далиллар, мисоллар келтиринг; фақат мунозара мавзусига оид фикрни айтинг. Ўзингизни жуда ҳам билимдон, заковатли қилиб кўрсатишга интилманг. Агар шундай қилинса, баҳслашувда фақат кучли эканлигингни кўрсатибгина қолмай, балки маданиятли эканлигини ҳам кўрсатган бўлади.
Баҳсда муҳокама қилинадиган саволлар, муаммолар талабаларни хаяжонлантирадиган, замонавий, уларнинг хаёт тарзига тегишли бўлгани маъқул. Шунда, таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотларида ва бошқа жойларда гапиришдан қўрқадиган, уяладиган талабалар мана шундай баҳслар давомида бемалол ўз фикрларини баён эта олишлари мумкин.
“Иқтисодиётназарияси” фани дарсларида баҳсни қуйидаги мавзулар бўйича ўтказиш мумкин:
Масалан, “Даромадларни тенгсизлиги – яхшими ёки ёмонми?” мавзудаги баҳсни ўтказиш учун қуйидаги тахминий саволларни келтирамиз:
Машғулот мавзуси олдиндан эълон қилинади. Ўқитувчи дастлаб ўқувчиларни машғулот ўтказиш тартиб-қоидалари билан таништиради ва уларни кичик гурухларга ажратади (ўқувчиларни ҳохишига қараб ҳам гурухлар тузиш мумкин). Ҳар бир гурух саволлардан бирортаси танлаб олиб, сўзга чиқишга тайёргарлик кўради. Улар ўзлари танлаб олган савол юзасидан ўз тушунчалари, ёндошувлари, муносабатлари, ҳамда жавобларини беришда ўзларининг эгаллаган холатлари қанчалик тўғри эканлигига қолган талабаларни ишонтиришга ҳаракат қиладилар. Ўқитувчи кўрсатмасига биноан, бошқа кичик гурух аъзолари айтилган фикр ва мулохазаларга қарши фикрлар айтади, яъни сўзга чиққан талабани уни гурухини танлаган йўлини рад этадилар ва шу орқали уларни баҳс-мунозарага, тортишувга ундайдилар.
Баҳс-мунозара якунида ҳар бир сўзга чиққан кичик гурух бошқа кичик гуруҳ аъзоларини ўзларини тортишувдаги фикрлари, танлаган холатлари, далил ва исботлари қанчалик тўғри эканлигига уларни ишонтира олишлари ва ўз томонларига оғдира олишлари, иложи бўлса уларни ўз гуруҳларига қўша олишлари керак. Машғулотни охирида ўқитувчи якун ясайди ва бахс-мунозара бўйича ўз фикрини билдиради. Бахсни ёзма усулда ҳам ўтказиш мумкин. Талабалар бахс мавзуси бўлиши керак бўлган мавзу билан уйда ёки олдин ўтказилган машғулот пайтида танишадилар. Баҳс арафасида ўқитувчи бўлажак мавзу тўғрисида талабаларга ахборот беради ва қай йўсинда ўтишини қисқача тушунтиради.
Раҳбар гуруҳни иккига ажратиб, уларни ўқув хонанинг икки томонига ўтқизади ва қайси гуруҳ қайсинуқтаи назарни ҳимоя қилишларини белгилайди. Масалан, “Бозор иқтисодиёти – неъматми ёки зулм?” мавзусида 1-гурух иштирокчилари ижобий холат тарафдорлари, 2-гурух аъзолари эса бунга қаршилари. Сўнг раҳбар ўқувчилар жуфтлайди, ҳар бир жуфтликда қарама-қарши қарашлар тарафдорлари бўлишлари шарт. Жуфтларни тартиб рақами ёки алифбо ҳарфлари билан белгилаймиз. Агар ўқув хонасида ўқувчилар сони тоқ бўлса, ўқитувчи мунозарага етишмаган шерик хуқуқидақатнашиши мумкин. Ўқитувчи 1-гурух ўқувчиларига хар бири жуфт санаси билан белгиланган катак қоғоз варақларини тарқатади. Талабалар ўқув хонасининг икки томонида ўтириб, жуфтма-жуфт ёзма мулоқотни бошлайдилар. 1-гуруҳ аъзоларигаўзлари маъқуллаётган нуқтаи назар фойдасига битта очиқ далилни шакллантириш учун 5 дақиқа вақт берилади. Улар бу далилни қоғоз варағига пухта таҳрир қилинган параграф шаклида ёзадилар. Бу вақтда 2-гуруҳ иштирокчилариўзлари баҳс жараёнида баён этишларимумкин бўлган нуқтаи назарларини исботлашлари мумкин. Ёзилган варақлар қарши гуруҳдаги шерикларга берилади. Улар жуфт бўйича шерикларининг далилларига қарши жавоб топиш ва баён қилишлари учун 8 дақиқа вақт берилади. Далиллар алмашишнинг бундай тартиби 2-3 маротаба такрорланади, бунда ҳар бир талаба шеригининг далил-исботига жавоб қайтариши ва ўзининг акс далилини келтириши шарт. Талабаларнинг билимларини аниқлаш учун 3-4 раунд етарлидир. Оҳирги раундда талабаларга якуний фикрни билдиришга имкон берилади ва шундан сўнг ёзма иш йиғиб олинади. Бахсларни якун чиқаришнинг яхшишакли – иккала томонга қаратилган саволдир: “Қарши томоннинг энг яхши далили-исботи қайсилари бўлди?”, “Бу далиллар сизнинг фикрингизни ўзгаришига таъсир этдими?”
Яна бир усули – кичик гурухларга бўлиб. Масалан, давлат бюджетини қабул қилишда депутатларни фракцияларда муҳокама қилиши. Бунда ўз фикрини асослаш учун муҳим далиллар келтириб бошқа фракция аъзоларини ҳам ўз фикрларига овоз беришга мойил қилишга интилишади.
Яна бир усул – қарама-қарши мунозара бўлиб, уни талабаларни ўзи олиб боради, ўқитувчи эса мунозара олиб бориш учун савол тайёрлаб, дарсни ташкил қилади. Қарама-қарши мунозарада қўйилган саволга зид фикр, жавоб айтилади. У гуруҳ ўртасида муҳокама қилинади. Ҳар бир талаба “ҳа” ёки “йўқ” жавоб бериши ҳамда ўз фикрини асослаши керак. Масалан: Хукумат импортга тўсиқлар қўйиши керакми?
Талабалар тарафдор ва қаршилар гуруҳларига бўлинади. Ўқитувчи доскани иккига бўлиб, бир тарафига “Ха”, иккинчи тарафига “Йўқ” деб ёзади. Талабалар 5-6 минут давомида жавобларини муҳокама қилиб, жадвални керакли устунига ёзишади. Масалан, жадвал қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин:
Ҳа |
Йўқ |
Тўсиқ қўйишзарурлиги сабаблари: |
Тўсиқ қўймаслик зарурлиги сабаблари |
Мамлакатни ўзида ишлаб чиқариш ва аҳоли бандлигини таъминлаш лозим Миллий хўжалик тармоқларини ҳимоя қилиш Чет эл капиталини жалб қилиш Чет эл фирмалари томонидан уюштирилган демпинг сиёсатига йўл қўймаслик |
Ҳалқаро меҳнат тақсимоти ютуқларидан фойдаланилмайди Миллий ишлаб чиқарувчилар харажатларни пасайтиришга, янгиликларни жорий қилишга интилмайдилар Миллий ишлаб чиқаришнинг рақобатбардошлиги пасайиб кетади Техник, технологик қолоқликни кучайтиради |
Фикрлар ёзилиб, муҳокама бошланади ва унинг натижасида умумий фикрга келинади. Шу тарзда “Хукумат экспортни амалга ошириши зарурми?”, “Протекционизм ва фритредерлик сиёсати – ижобий ва салбий томонлари” каби саволларни ҳам мунозара сифатида муҳокама қилиш мумкин. Мунозара методи асосида дарснинг ташкил қилишнинг яна бир усули – диспутдир. Бу усулда ўтилган мавзу бўйича ўқитувчи саволлар тузиб, дарс ўтишдан 3-4 кун олдин талабаларга эълон қилади. Талабалар тайёрланиб келгач, билимдон талабалардан ҳакамлар хайати сайланади. Улар саволларга жавоб берганларни баҳолашади, натижани эълон қилишади. Диспут якунида ўқитувчи ўз фикрини билдиради.
Мунозара методини қўллашнинг яна бир усули – Америкача дебат. Дебат – бу икки киши ўртасида олиб бориладиган мунозара. Бундай тарзда дарс ўтишда иккита талаба белгиланган қатъий тартиб бўйича раислик қилувчининг раҳбарлиги остида берилган савол ёки муаммо бўйича мунозара олиб борадилар. Инглизча мунозара (дебатлар) – мунозарагнинг бу шаклида муҳокама қилинаётган муаммо ечимига еткизилади. Дебатларни ташкил қилишда турли усулларни қўллаш мумкин. Бу ўқитувчининг фантазияси, қўйган мақсади, маҳоратига боғлиқ. Бу мунозараларга талабалар пухта тайёрланиб, берилиши мумкин бўлган саволлар ва уларни жавобларини ўйлаб келишлари зарур. Умуман олганда, мунозара талабаларни дарсга фаол қатнашишларини таъминлайди ва ўз фикрларини ҳимоя қилишга,талабаларни баъзи янглиш фикрларга қарши курашишга, атрофдаги бўлаётган воқеаларни тушунган холда тўғри шарҳлашга, ўз фикрларда туришга, ўз вақтида қаршилик кўрсатишга ҳамда ҳар бир фикрни тўғри ёки нотўғри эканлигини аниқлаб олишга, шу билан бир қаторда ўртоқлари билан суҳбат қилиш, бахслашиш, ўз фикрини бошқаларга ўтказа олиш, таъсир эта олиш маданиятига ўргатади.
Литература