Саидкаримова М. И., Турабекова Г. И. Роль использования метода решения задач и заданий при изучении курса экономической теории // Международный научный журнал "Интернаука". - 2018. - №9.
Экономические науки
УДК 330.34:632.4
Саидкаримова Матлюба Ишановна
Иқтисод фанлари номзоди,
“Саноат иқтисодиёти” кафедраси доценти
Тошкент давлат техника университети
Саидкаримова Матлюба Ишановна
кандидат экономических наук,
доцент кафедры “Экономика промышленности”
Ташкентский государственный технический университет
Saidkarimova Matlyuba
Candidate of Economic Sciences,
Associate Professor of the Department of “Economics of Industry”
Tashkent State Technical University
Турабекова Гулираъно Исламовна
“Саноат иқтисодиёти” кафедраси катта ўқитувчиси
Тошкент давлат техника университети
Турабекова Гулирано Исламовна
старший преподаватель кафедры “Экономика промышленности”
Ташкентский государственный технический университет
Turabekova Gulirano
Senior Lecturer of the Department of “Economics of Industry”
Tashkent State Technical University
“ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ” ФАНИНИ ЎРГАНИШДА МАСАЛА-МАШҚЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕТОДИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ
РОЛЬ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ МЕТОДА РЕШЕНИЯ ЗАДАЧ И ЗАДАНИЙ ПРИ ИЗУЧЕНИИ КУРСА ЭКОНОМИЧЕСКОЙ ТЕОРИИ
THE ROLE USING OF METHOD OF DECISION TASKS WHEN STUDYING THE COURSE OF ECONOMICAL THEORY
Аннотация. Мақолада “Иқтисодиёт назарияси” фани бўйича маъруза ва амалий дарсларни ўтиш жараёнида масала ва машқларни тутган ўрни, уларни ечиш қоидалари, мисоллар ва уларни ечиш йўллари кўрсатилган.
Калитли сўзлар: mашқ, масала, маъруза дарслари, семинар дарслари, маҳсулот ҳажми, ҳаражатлар, умумий ҳаражатлар, фойда, зарар, ялпи даромад, ЯИМ.
Аннотация. В статье рассмотрена и обоснована роль задач и упражнений при проведении лекционных и семинарских занятий по курсу экономической теории, правила их применения, приведены задачи и пути их решения.
Ключевые слова: упражнение, задача, лекционные занятия, семинарские занятия, объем производства, издержки, общие издержки, прибыль, убыток, валовой доход, ВВП.
Summary. The article considered the role using of method of decision tasks when studying the course of economical theory, ways to solve them, rules for their application, problems and ways of their solution.
Key words: an exercise, a task, lecture, seminar, quantity, costs, total costs, profit, lesion, total revenue, GDP.
Иқтисодий фанларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, уларни ўрганишда марказий ўринни масала, машқ ечиш эгаллайди. Сабаби:
Шунинг учун ҳам масалага фақат топшириқни ҳисоб-китоб асосида бажариш, жавобини аниқлаш эмас, балки фикр юритиш объекти сифатида қаратилиши бежиз эмас.
Масала ёрдамида фанни ўрганганда аниқ рақамлар, далиллар, хужжатлар асосида таҳлил қилиш имконияти кенг. Ундан ташқари моделлаштирувчи ўйин, кичик гуруҳларга бўлиш, конкурс ўтказиш ва бошқа методлар асосида дарс ўтишда ҳам масала-машқлардан кенг фойдаланиш имконини беради.
Иқтисодий фанлардаги машқлар ўқувчиларни мушоҳада қилиш, хулоса чиқаришга ургатиш билан бирга кам вақт сарфланиши, айрим масалаларда иккиланиб турган ўқувчиларни тўғри жавоб топишга ўргатади.
Масала, машқ ечиш жараёнида ўқувчиларнинг қабул қилинган қонунлар, меъёрий хужжатлар ва йўриқномалар қай даражада билишларини ҳам аниқлаш мумкин. Улардан мунозара, дебатлар методини қўллашда ҳам кенг фойдаланса бўлади.
Масала-машқлар ўқувчилар билимини синашда ҳам энг қулай меиод.
Масала-машқлардан фанни ўрганиш учун тарқатма материал тайёрлашда кенг фойдаланиш мумкин. Улардан дарсда фойдаланиш турли интерактив методларни қўллаб дарс ўтишни ташкил этишда фойдаланиш имконияти ниҳоятда катта.
Масала, машқлардан фойдаланиб дарсни танлов ўтказиш шаклида ташкил этиш мумкин. Бунда тенг кучли масала-машқлар тайёрланиб, кичик гуруҳларга жуфтлик ёки индивидуал тарзда ечишга қараб дарсда қўйилган мақсад амалга оширилади.
Масала, машқларнинг мураккаблиги жихатидан табақалаштирилган ҳолда тузилиб, ўқувчиларнинг салоҳиятига кўра берилади. Натижада мураккаб масалани ечолмай хафсаласи совийдиган ўқувчиларни ҳам дарсга, ўрганилаётган мавзуга диққатини қаратиш мумкин.
Хуллас, масала, машқлар, бир томондан синалган, қадимий дарс ўтиш услуби бўлса, иккинчи томондан, имкониятлари ниҳоятда кўплиги туфайли эскирмайдиган, доимо замонавий, учинчидан, универсал, иқтисодий фанларни ўрганишда қўллаш мумкин бўлган методдир, яъни:
Ўқитувчи масала ва машқларни ўқув жараёнида турли шаклларда ишлатиши мумкин.
Ўқитувчи дарс беришга тайёрланар экан, мавзуни ўқишда қўллайдиган методларни, жумладан, масала, машқларни чуқур ўйлаб, уларни қандай тарзда фойдаланишни кўз ўнгига келтириши зарур.
Масала ва машқлар иқтисодий категория, қонунларни сифат характеристикаси билан бирга миқдор алоқаларини ҳам ўзида мужассамлаштириши муҳим роль ўйнайди.
Масала ва машқлар ҳисоб-китоб қилишни тақозо қилади. Бу эса ўқувчиларнинг аниқ миқдорлар, рақамлар ёрдамида қонун ва категорияларни тушунишини осонлаштиради.
Масала, машқлар учун қуйидаги қоидалар умумий ҳисобланади:
Масалан, қуйидаги маълумотлар берилган:
Махсулот ҳажми (дона) |
0 |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
Умумий харажатлар (сум) |
10 |
12 |
16 |
22 |
30 |
40 |
Бу масалани ечишда ўқувчиларга умумий харажатлар, умумий даромад, фойда тушунчалари берилади ва фойда миқдорини аниқлаш даромаддан харажатларни айириш йўли билан топилиши тушунтирилади. Сўнг умумий даромад топилади. Бунда махсулот хажми нархга кўпайтирилади. Масала ечимини жадвал кўринишида кўрсатилса қулай бўлади:
Махсулот ҳажми (дона) |
0 |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
Умумий харажатлар (сум) |
10 |
12 |
16 |
22 |
30 |
40 |
Умумий даромад (сўм) |
0 |
3 |
6 |
9 |
12 |
15 |
Фойда (зарар) (сўм) |
-10 |
-9 |
-10 |
-13 |
-18 |
-25 |
Олинган маълумотлардан хулоса шундайки, корхона 1 махсулот ишлаб чиқаради ва 9 сўм зарар кўради, чунки бу вариантда зарар миқдори энг кам. Шуни айтиб ўтиш зарурки, корхона зарар кўрганида, хар доим ҳам бозорни тарк этавермайди, чунки кўрилган зарар доимий харажатлардан кам ёки тенг бўлса корхона бозорда қолади.
Фанни ўрганишда машқлар ҳам катта аҳамиятга эга. Юклатилган вазифага кўра, уларни:
Машқлар схема, гшрафикларга асосланган бўлиши, кенг равишда жадвал маълумотларини таҳлил қилишда фойдаланиш мумкин. Улар орқали е ёки бу категория, тушунчани ўзлаштириш осон бўлади.
Машқлар тўғри жавобни танлаш ва ана шу танловни асослаб беришда ҳам ифодаланади. У “тўғри-нотўғри” жавобни танлашни изоғлаш, ёки “тўғри жуфтликни танлаш”, тест ечиш тарзида бўлиши мумкин.
Масалан: қуйидагилардан тўғри-нотўғрилари аниқланг:
Литература